Европа Иттифоқи-Марказий Осиё иқтисодий форуми - Қўшма матбуот баёноти

05.11.2021

Атроф-муҳитни тиклаш, рақамлаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ҳамда барқарорлик, фаровонлик ва минтаавий ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратилган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясига мувофиқ биринчи Европа Иттифоқи – Марказий Осиё юзма-юз иқтисодий форуми муносабати билан, минтақавий ҳамкорлик доирасида иштирокчилар Марказий Осиё иқтисодиётларини иш ўринлари ярата оладиган, минтақавий ва глобал қиймат занжирларига интеграциялаша оладиган ва хусусий сектор томонидан бошқариладиган диверсификатсияланган ва рақобатбардош иқтисодиётларга айлантиришни қўллаб-қувватлаш учун Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга,  имкониятлар ва барча иқтисодий иштирокчилар учун тенг шароит яратиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатларига тикланишни яхшилашда ёрдам беришга қат’ий интилишларини тасдиқладилар

Шу мақсадда ва Форумнинг учта устувор йўналишини ҳисобга олган ҳолда иштирокчилар:

- COVID-19 пандемияси келтирган ҳалокатли иқтисодий ва ижтимоий зарарни тан олдилар ва Марказий Осиёда COVID-19 Инқирозига қарши курашиш дастури доирасида Европа Иттифоқининг муҳим кўмаги ва Марказий Осиё учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган Минтақавий индикатив Дастур доирасида кўрсатилган тўғридан-тўғри Европа Иттифоқи ёрдамини тан олдилар.

- Аралаш молия механизмлари, техник ёрдам ва Европа Иттифоқи кафолати воситаси орқали Европа молия институтлари орқали Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатларига давом этаётган ёрдамини олқишладилар.

Яшил тикланишга ўтиш даврида

– Марказий Осиёдаги иқлим ўзгаришининг минтақанинг барқарор ривожланишига таҳдид солаётган сув-энергетика ресурсларига таъсиридан хавотир билдирилди.

- Марказий Осиё ҳукуматларининг эмиссияларни камайтириш бўйича ўзларининг ҳал қилувчи миллий ҳиссаларида ифодаланган мажбуриятини олқишладилар, шунингдек, бу Марказий Осиё халқлари саломатлиги учун муҳим эканини таъкидладилар, иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашишда давом этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва биологик хилма-хилликни сақлашнинг аҳамиятини таъкидладилар.

- Марказий Осиёнинг тоза ва иқлимга таъсир қилмасдан қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳамда нол эмиссияли иқтисодиётга ўтишни таъминлайдиган сиёсатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиши, қайта тикланадиган энергия манбаларига инвестицияларни жалб қилиш, чиқиндиларни камайтирадиган инновацияларни рағбатлантириш ва экологик тоза электр энергиясининг ички-минтақавий савдосини таъминлаш/осонлаштиришни зарурлигини тан олдилар.

- Марказий Осиё давлатларининг яшил иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиши учун иқтисодиёт тармоқлари томонидан яшил ва иқлимга чидамли лойиҳаларни амалга ошириш учун яшил ва иқлим молиялаштиришни жалб қилиш зарурлигини тан олдилар.

- Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиё сув ва энергетика дастури ва SWITCH-ASIA нинг атроф-муҳит, иқлим ўзгариши ва сув бўйича кенгайтирилган минтақавий ҳамкорлик дастури Марказий Осиёни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган экологик инвестициялар ва мулоқот имкониятларини таъкидладилар. Осиёнинг барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришга ўтиши ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритиш ҳамда маиший ва саноат чиқиндиларини бошқаришга инвестицияларни қўллаб-қувватловчи Марказий Осиё учун инвестиция фонди, шунингдек, Марказий Осиёда барқарор энергия ўзаро боғлиқлиги дастурининг амалга оширилишини олқишладилар.

Рақамлилаштириш ҳақида

– Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, давлат ва муниципал қарорларни қабул қилиш жараёнларида фуқароларнинг иштироки даражасини ошириш, хусусий секторнинг рақобатбардошлигини ошириш учун рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлар зарурлигини эътироф этдилар. Шу мақсадда Европа Иттифоқининг Марказий Осиёнинг рақамли трансформациясини сезиларли даражада осонлаштириши мумкин бўлган қимматли тажрибаси ва билими таъкидланди.

– Марказий Осиёнинг барча давлатлари томонидан миллий рақамли стратегиялар қабул қилинишини мамнуният билан қарши олдилар ва сўнгги пайтларда, айниқса, электрон ҳукумат соҳасида, пандемиядан олдин ва даврида амалга оширилган ислоҳотларнинг боришини қайд этдилар. Ушбу стратегияларга мос келадиган ҳаракат режалари ва синергияларни ишлаб чиқиш ҳамда барқарор ва хавфсиз АКТ инфратузилмасига, жумладан, трансчегаравий инфратузилмага сармояларни жалб қилиш имконини берувчи сиёсатни қабул қилиш зарурлигини таъкидладилар.

- Рақамли инфратузилманинг сифати ва қамровини яхшилаш ҳамда инклюзив кириш ва таълим имкониятларини ҳамда барча фуқаролар ва корхоналар учун, айниқса, қишлоқ жойларида Интернет тармоғининг кириб боришини ошириш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар.

- Жаҳон банкининг Digital CASA ва Европа Иттифоқини қўллаб-қувватлаши каби рақамли инфратузилмани такомиллаштириш ташаббусларининг муҳимлигини таъкидладилар ва Европа Иттифоқининг 2021‒ 27 йилларга мўлжалланган рақамли та’лим Ҳаракат режасининг биринчи стратегик устуворлиги бўлган ва тез орада Марказий Осиёда синовдан ўтказиладиган юқори самарали рақамли таълим экотизимини ривожлантиришни олқишладилар.

- Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида давлат ва коммунал хизматлар, иқтисодиёт, та’лим ва бошқа соҳаларда рақамлаштириш бўйича тажриба алмашишни маъқулладилар.

Соғлом бизнес муҳитини яратиш ҳақида

- Соғлом ишбилармонлик муҳити бандликни ошириш ва ишлаб чиқариш ва ўзаро экспортни диверсификатсия қилиш, шу жумладан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқани осонлаштириш ҳамда барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш учун муҳим эканлиги тасдиқланди. Иштирокчилар Марказий Осиёда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар, масалан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун инвестиция дастури, жумладан, ОЕCД сиёсат компоненти орқали.

- Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё оʻртасидаги савдо алоқаларини янада мустаҳкамлашга интилади ва янги ЕИ Ready4Trade дастурини олқишлайдилар, унинг минтақадаги бизнесга, хусусан, кичик ва оʻрта корхоналарга (КЎК) фойдали тъсирини эътироф этадилар. КЎК субъектларининг экспортга тайёрлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича янада саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги эслатилди.

- GSP га мувофиқ Марказий Осиё давлатларининг тизим ислоҳотидан кейин GSP ёки GSP+ имтиёзларидан фойдаланишни давом эттиришдан манфаатдорлигини тан олдилар. Барча иштирокчилар томонлар ўртасида товар айирбошлашни диверсификация қилишга кўмаклашиш ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро савдо тизимига интеграциялашувини кучайтириш орқали Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақирдилар, бу эса инвестицион жозибадорликни янада оширади, ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, уларнинг халқаро имижини оширади.

- ЖСТ мажбуриятлари ва кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимларни амалга ошириш контекстида халқаро стандартлар ва Европа Иттифоқи амалиётига асосланган қоидалар, техник стандартлар ва божхона режимларини уйғунлаштириш орқали савдони енгиллаштириш ва ўсиши, минтақалараро мулоқотни давом эттириш муҳимлигини эътироф этдилар.

- Хусусий секторни, хусусан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва уларни расмийлаштириш, айниқса, солиққа тортиш, ҳуқуқий ишончни ошириш, суд-ҳуқуқ тизимининг самарадорлигини ошириш, бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ва давлат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган ислоҳотлар зарурлигини яна бир бор тасдиқладилар. Хусусий сектор учун бюрократик юк ва молиявий таъсирларни минималлаштириш учун қоғозбозликни камайтириш ва риоя қилишни соддалаштириш зарурлигини таъкидладилар.

- Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, бозорга йўналтирилганликни қўллаб-қувватлаш ва зарур ҳолларда рақобатни ошириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича кейинги ютуқларга эришиш зарурлиги тасдиқладилар.

Келажакка назар

Иштирокчилар Форум учта устувор йўналишнинг ҳар бири бўйича эришилган ютуқларни мунтазам кузатиб бориш ва кўриб чиқиш учун рағбат бўлишини ҳамда минтақалараро яқин ҳамкорлик уни муваффақиятли амалга оширишнинг зарурий шарти бўлишига келишиб олдилар.

Форум COVID-19 га қарши умумий инновацион иқтисодий жавобни ривожлантириш учун шарт-шароит яратганлиги, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга оширишга кўмаклашгани ва яшил иқтисодиётга ўтишга ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Форум якунлари бўйича тайёрланадиган маъруза келгуси муҳокамаларни ҳисобга олади.

Peter Stano
Lead Spokesperson for Foreign Affairs and Security Policy
+32 (0)460 75 45 53