European Union External Action

Европа Иттифоқи 1 миллиард еврогача миқдорда COVAX ҳиссасини икки баравар оширди

22/02/2021 - 12:58
News stories

Европа Иттифоқи паст ва ўрта даромадли мамлакатлар учун хавфсиз ва самарали вакциналарни таъминлаш учун 1 миллиард еврогача миқдорда COVAX ҳиссасини икки баравар оширди

Брюссел, 2021 йил 19-феврал - Европа Иттифоқи бугун COVAX жамғармаси учун қўшимча 500 миллион еврони эълон қилди ва шу билан бугунги кунда паст ва ўрта даромадли мамлакатларни хавфсиз ва самарали  COVID-19 вакциналари билан адолатли ва тенг ҳуқуқли таъминлашга қаратилган глобал ташаббусга қўшган ҳиссасини икки баравар оширди. ... Ушбу янги ваъда бизни  COVAX нинг 2021 йил охирига қадар 92 та кам ва ўрта даромадли мамлакатларга 1,3 миллиард дозани етказиб бериш мақсадига эришишга яқинлаштиради. Европа жамоаси COVAX -нинг асосий ҳомийларидан бири бўлиб, шу кунгача 2,2 миллиард евродан ошиқ ўз ҳиссасини оширган, шу жумладан Германия бугун ваъда қилган 900 миллион еврони қўшганда.

Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен G7  давлатларининг Виртуал учрашувида Фондга қўшиладиган янги ҳисса ҳақида эълон қилиб шундай деди: “Ўтган йили биз коронавирусга қарши глобал таъсир доирамизда дунёнинг ҳамма зарурат бўлган мамлакатларларда вакциналардан фойдаланиш хуқуқини барчага таъминлаш мажбуриятини олдик. COVAX бу мақсадга эришишда бизга энг яхши ёрдам беради. Шунинг учун биз Европа Комиссиясининг COVAX -га қўшган ҳиссасини икки баравар кўпайтиришга қарор қилдик. Ушбу янги молиявий рағбат билан биз вакциналарни кам ва ўрта даромадли мамлакатларга имкон қадар тезроқ етказиб беришни хоҳлаймиз. Чунки бутун дунё короновирусдан хавфсиз бўлса, биз ҳам барчамиз шунда хавфсиз бзламиз".

Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссар Ютта Урпилайнен қўшимча қилди: "Биз вирусга қарши курашда қатнашмоқдамиз ва COVAX бизнинг Африкадаги ва ундан ташқаридаги барча шерикларимиз CОВИД-19га қарши хавфсиз ва самарали вакциналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларига умидвор. Европа Иттифоқи G20 и G7 каби халқаро форумларда биргаликда  COVID-19 вакциналарининг дунё миқёсидаги инсоният саломатлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатларни олиб бормоқда. Шунинг учун биз бугун COVAX-ни қўллаб-қувватлашни икки баравар кўпайтирмоқдамиз. "

Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича комиссар Стелла Кириакидес таъкидлади: "Гуманизм ва бирдамлик Европа учун муҳим қадриятдир. Ушбу қадриятлар пандемия бошланганидан буён бизнинг компасимиз бўлиб келган.

Европа Иттифоқи нафақат Европа Иттифоқига, балки бутун дунё фуқароларига фойда келтирадиган хавфсиз ва самарали вакциналарни ишлаб чиқаришни олдиндан молиялаштириш учун тахминан 3 миллиард евро сармоя киритди. Ҳозир Европада ишлаб чиқарилган вакциналар дунё миқёсида тарқатилмоқда ва биз Европа жамоаси сифатида дастлабки харид шартномаларимиз бўйича олинган дозаларни, биринчи навбатда, COVAX орқали Ғарбий Болқон, қўшни давлатлар ва Африка билан баҳам кўришга ҳаракат қилмоқдамиз, ва умид қиламизки, бу аввалам бор, бу ёрдам тиббий соҳа ходимлари ва гуманитар эҳтиёжларга қаратилади. "

Бугун эълон қилинган маблағ Европа инвестиция банкининг кредитини қўллаб-қувватлайдиган Европа барқарор ривожланиш фонди (EFSD  +) дан 300 миллион эвро ва 200 миллион евро миқдоридаги янги Европа Иттифоқи грантидан иборат. Бунинг учун Кенгаш ва Европа Парламенти томонидан "Қўшничилик, ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик тўғрисида" ҳужжат (НДИCИ) қабул қилиниши керак.  EFSD + томонидан кафолатланган ЕИБ кредити ЕИБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Ушбу маблағлар аввалги 100 миллион еврони ва Европа Иттифоқи бюджетидан 400 миллион евро кафолатини тўлдиради.

Бугунги кунга қадар COVAX дастурида жами 191 давлат иштирок этмоқда, шулардан 92 таси  Gavi COVAX нинг (АМC) - Бозор мажбуриятини ошириш ташаббуси орқали COVID-19 вакциналарини олиш ҳуқуқига эга бўлган кам ва ўрта даромадли мамлакатлардир. Уларнинг аксарияти Африкада. Ушбу ажратмалар орқали Комиссия ва унинг шериклари  COVID-19 Жамғарманинг барча аъзолари учун келажакдаги  вакциналарини сотиб олиш имкониятларини тақдим этадилар.

Вакциналар ЮНИСЕФнинг таъминот бўлими ва ПАОЗнинг вакциналар олишн айланма жамғармаси томонидан сотиб олинади ва мамлакатларга жўнатилади. COVID-19 га қарши хавфсиз ва самарали вакциналарнинг тез пайдо бўлиши кўп томонлама ёндашув ва кўп манфаатли шерикликларнинг замонамизнинг энг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракат қилаётганлигини кўрсатди.

 

Қисқача маълумот

COVAX  - бу COVID-19 тестлари, муолажалари ва вакциналарини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва уларни тенг ҳуқуқли равишда олишни тезлаштириш учун глобал ҳамкорлик воситаси бўлган  COVID-19 вакцинаси билан таъминланишнинг(АCТ) асосий компоненти.

COVAX  маркази 2021 йил охирига қадар 2 миллиард дозани, шу жумладан кам ва ўрта даромадли мамлакатлар учун камида 1,3 миллиард дозани сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу турли хил етказиб берувчилар билан мувофиқлаштирилган ва турли хил илмий технологияларни, етказиб бериш муддати ва нархларини ўз ичига олган турли хил вакциналар портфелини ишлаб чиқишга ёрдам беради.  COVAX жамғармаси таваккалчиликни тақсимлаш механизми: келажакдаги талабга нисбатан ноаниқлик билан сармоя киритадиган ишлаб чиқарувчилар учун хавфни камайтиради ва мамлакатларнинг ҳаётга яроқли вакцина таъминлай олмаслик хавфини камайтиради.

Европа Комиссияси вакцинага муҳтож ҳар бир инсон уни дунёнинг исталган нуқтасида олишини таъминлашга ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлашни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Шунинг учун ҳам у шериклар билан биргаликда 2020 йил 4 майдан бошлаб Глобал Коронавирусга Жавоб ташаббуси дориасида, коронавирус синовлари, муолажалари ва вакциналари билан барчани таъминланишини қўллаб-қувватлаш ва глобал тикланиш учун глобал ҳаракатлар доирасида 16 миллиард евро йиғишга ёрдам берди. Европанинг Жамоаси ҳиссаси қуйидагича бўлди: Европа Иттифоқига аъзо давлатлар (3,1 миллиард евро), Европа Комиссияси (1,4 миллиард евродан ортиқ) ва ЕИБ (деярли 2 миллиард евро май ойида ва 4,9 миллиард евро июн ойида ваъда қилган).

Европа Иттифоқининг самарали вакцинани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга бўлган саъй-ҳаракатлари бутун дунё ҳамжамиятига фойда келтиради. Ишлаб чиқариш қувватини оширишга Европа Иттифоқи сармояси муҳтож бўлган барча мамлакатларга хизмат қилади. Харид қилиш бўйича кенгайтирилган шартномалар орқали ишлаб чиқарувчилар ўзларининг ишлаб чиқариш биноларини барча мамлакатларга етказиб беришларини таъминлашни талаб қилади ва экспорт чекловларисиз вакциналар ва материалларнинг эркин оқимини талаб қилади. Масалан, Санофи-ГСК фармацевтика компанияси, бу комиссия билан сентябр ойида олдиндан сотиб олиш тўғрисида битим тузган,  COVAX маркази орқали ўз вакцинасини етказиб беришнинг муҳим қисмини таъминлашга интилади.

Европа Иттифоқининг Вациналар стратегиясига асосланиб, Европа Иттифоқи Европа Иттифоқига аъзо давлатларга кенгайтирилган харидлар тўғрисидаги битим бўйича сотиб олинган баъзи дозаларни, асосан COVAX орқали йўналтиришга имкон бериш учун вакцина алмашиш механизмини яратмоқда.

Қзшимча маълумотни қўйидаги хавола орқали осангиз бўлади:

ЕС нинг Короновирусга қарши Глобал жавоби  

 

Editorial Sections: