Delegation of the European Union to Uzbekistan

Европа Иттифоқи ва ЮНЕСКО касб-ҳунар таълими ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш орқали, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 9,6 миллион евро миқдоридаги дастурини ишга туширди

28/07/2020 - 13:08
News stories

Тошкент, 2020 йил 28-июль – Бугун Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ҚХВ) билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида кўникмаларни ривожлантириш" номли янги дастурини амалга жорий қилишни бошлади.

Тошкент, 2020 йил 28-июль – Бугун Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ҚХВ) билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида кўникмаларни ривожлантириш" номли янги дастурини амалга жорий қилишни бошлади.

Европа Иттифоқи (ЕИ) ЮНЕСКО томонидан 2020-2024 йилларда Ўзбекистоннинг танланган ҳудудларида амалга ошириладиган ушбу ташаббусга 9,6 миллион евро маблағ ажратди.

"Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва уларнинг ҳамкор-давлатлари илғор тажриба алмашадилар ва умр бўйи таълим олиш ва ижтимоий фаолликни амалга ошириш;  таълим ва ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш;  тенглик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва фаол фуқароликка кўмаклашиш;  ва ижодкорлик, инновация ва тадбиркорликни ривожлантириш учун бир-бирларидан ўрганадилар.  Ишончимиз комилки, Европа Иттифоқи-ЮНЕСКОнинг янги дастури замонавийлаштирилган қишлоқ хўжалигидаги касб-ҳунар таълими ва ўқитиш (КТЎ) сифатини ва самарадорлигини оширишга ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги яқинда амалга оширган ислоҳотларига ҳисса қўшади” – Ж-б Эдуардс Стипрайс, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси.

Ушбу ташаббус доирасида ЮНЕСКО янги ташаббуслар ва ёндашувларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва амалга жорий этишда, шу жумладан трансверсал усулларни, юқори технологияли қишлоқ хўжалигини ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қишлоқ ва ирригация сохаларида ўқитувчилар ва тренерларни тайёрлашда, қайта ишлаш ва мамлакат бўйлаб инновацион ёндашувларни қўллашда ёрдам беради.

“Биз  трансверсал усулларнидан фойдаланишни , юқори технологияли қишлоқ хўжаликни ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хамда Ўзбекистон бўйлаб инновацион ёндашувларни кенгайтиришда ўз  тажриба ва кўмагимизни такдим этишга тайёрмиз. Қишлок хўжалиги самарадорлигини ошириш,хамда қишлоқ ва ирригация соҳаларида ўқитувчилар ва мураббийларни  тайёрлаш учун ушбу янги ва  инновацион ташаббусларни синовдан ўтказиш ва амалга жорий этиш орқали, ушбу дастур минтақа ва ундан ташқарида ақлли кишлок хўжалиги ва аниқ деҳкончиликка ўтиш учун намуна булиши мумкун" – Ж-б Ян Хладик, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили

 Дастур ҳақида

“Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш орқали турмуш даражасини оширишга қаратилган.  Махсус мақсад Ўзбекистондаги аёллар ва эркакларни барқарор, хилма-хил ва замонавий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун зарур кўникмаларга эга бўлишдир.  Кутилаётган натижалар: 1) Касб-ҳунар таълими соҳасида сиёсатни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва бошқарув чораларини замонавийлаштириш, мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалиги ва ирригация соҳаларида ривожланишга мослаштириш;  2) Касб-ҳунар таълими тизимининг малакаси ва методологияси меҳнат бозори талабалари ва қишлоқ хўжалигидаги ўқувчилар ва ишчилар эҳтиёжларини қондириш учун замонавийлаштирилади;  3) Замонавий асбоб-ускуналар, технологиялар ва ўқитиш усулларидан фойдалана оладиган малакали менежмент ва ўқитувчилар таркибига эга бўлган самарали касб-ҳунар коллежлари шакллантирилади.

Editorial Sections: