Delegation of the European Union to Uzbekistan

Ўзбекистонда аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олиш қандай ўтказилиши керак? Европалик мутахассислар картография ва маълумотларни қайта ишлаш усуллари бўйича билим ва воситалар билан ўртоқлашади.

30/06/2020 - 12:04
News stories

Тошкент, 2020 йил 30-июн - Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тарихдаги биринчи TAIEX DEVCO (Европа Комиссиясининг техник ёрдам ва маълумот алмашиш воситаси) тадбири Чехия, Эстония ва Италиялик Европа Иттифоқи мутахассисларига стратегик режалаштириш ва Ўзбекистон аҳолисини навбатдаги рўйхатга олишда тайёргарлик бўйича билим алмашиш имконини берди.

Тошкент, 2020 йил 30-июн - Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тарихдаги биринчи TAIEX DEVCO (Европа Комиссиясининг техник ёрдам ва маълумот алмашиш воситаси) тадбири Чехия, Эстония ва Италиялик Европа Иттифоқи мутахассисларига стратегик режалаштириш ва Ўзбекистон аҳолисини навбатдаги рўйхатга олишда тайёргарлик бўйича билим алмашиш имконини берди.

2019 йил феврал ойида Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тасдиқловчи фармонни имзолади. 2022 йил ноябр ойида Ўзбекистонда 1989 йилдан бери аҳоли ва уй-жой фондининг биринчи марта рўйхатга олиш ўтказилади.

Семинар (вебинар) Давлат статистика қўмитаси (ДСҚ) ва Давлат ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг (Давергеодезкадастр) 2022 йилги аҳоли ва уй-жойларни рўйхатга олишларини тайёрлаш, ўтказиш ва баҳолашда, айниқса картография ва маълумотларни қайта ишлаш усуллари бўйича салоҳиятларини оширишга мўлжалланган. Шунингдек, у миллий статистика тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради.

Ўзининг табрик нутқида Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев Европа Иттифоқига миннатдорчиликни билдириб, келгусидаги ҳамкорликга умид билдирди.

“Аҳолини ва уй-жойларни рўйхатга олиш - бу амалиётни тўлиқлиги ва тўлиқ қамраб олиниши сабабли режалаштириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш учун ишончли маълумот олишнинг асосий манбаидир. ЕИ давлат бошқарувининг масъулияти ва салоҳиятини кучайтириш орқали мамлакатнинг миллий устуворликларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Европа Иттифоқининг 2021–2027 йилларда Ўзбекистон учун навбатдаги дастурини тайёрлашда биз мамлакатнинг турли соҳалардаги муаммоларини, шу жумладан миллий статистикани тўлиқ ҳисобга оламиз », деди Жаноб Эдуардc Стипрайс, ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси.

"COVID-19 инқирози бизга статистиканинг аҳамиятини кўрсатди. Ҳар қандай ҳукумат учун маълумотларни тўғри тўплаш ва таҳлил қилиш энг ёрдамга муҳтож аҳолини қамраб олиш учун оқилона сиёсат ва бюджет қарорларини қабул қилиш учун муҳимдир. Чехия, Эстония ва Италия мутахассислари кўмагида ушбу веб-семинар Европа жамоасининг Ўзбекистондаги ҳамкорлигига намуна бўлиб хизмат қилади. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг ислоҳотларини янада ихтисослашган ва фойдали қўллаб-қувватлаш ва COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда давом этишга тайёр ", деди Жан-Луи Виль, Осиё, Марказий Осиё, Яқин Шарқ / Кўрфаз ва Тинч океани минтақаси бўйича DG DEVCO нинг директор вазифасини бажарувчиси.

Семинар давомида иштирокчилар қуйидагиларни аниқлаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди: а) аҳолини рўйхатга олишнинг турли соҳаларида режалаштиришда эътиборга олиниши керак бўлган асосий омиллар; б) маълумотларни йиғиш усуллари, АТ тизимлари ва маълумотларни қайта ишлаш босқичлари; в) рўйхатга олиш ва маълумотлар сифати бўйича аҳолини рўйхатга олишни баҳолаш усуллари. Бундан ташқари, иштирокчилар рўйхатга олишдан кейинги қадамларни ва алоқа фаолиятининг ролини тақдим этишлари мумкин, чунки улар ҳозирги режалаштириш босқичига бевосита таъсир қилади.

 

Дастлабки маълумот:

TAIEX DEVCO - бу шерик-давлатлар ва Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош Директорат (DEVCO ) қамраб олган ҳудудлар учун ишлаб чиқилган техник ёрдам ва маълумот алмашиш воситаси (TAIEX). У Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат сектори мутахассисларини жалб қилган ҳолда шерик-давлатларнинг давлат идораларидан ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳолда тезкор, сафарбар қилинган, қисқа муддатли техник ёрдамни тақдим этади. TAIEX DEVCO унинг таъсирини максимал даражада ошириш учун миллий ривожланиш сиёсати контекстини кучайтиришга ва 2030 йилгача бўлган даврда Европа Иттифоқи мажбуриятларига мувофиқ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни қўллаб-қувватлашга интилади. Ўзбекистонда ушбу тадбир TAIEX DEVCO нинг Марказий Осиёдаги биринчи тадбиридир.

More information on TAIEX:

 

 

http://ec.europa.eu/taiex

http://ec.europa.eu/taiex/experts

near-taiex-devco@ec.europa.eu

Social media:

#EUTaiex @EU_NEAR @EU_EEAS

EUNEAR

 

 

 

Editorial Sections: