Delegation of the European Union to Uzbekistan

2019 йил Европа Иттифоқининг дунёдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича йиллик ҳисоботи: Ўзбекистон

15/06/2020 - 15:42
News stories

Европа Иттифоқининг 2019 йил учун инсон ҳуқуқлари ва демократия тўғрисидаги йиллик ҳисоботи Европа Кенгаши томонидан 2020 йил 15 июнда қабул қилинган. Ҳар йили ТСЕХ (Ташқи Сиёсат бўйича Европа хизмати) томонидан тайёрланган ва аъзо давлатлар билан маслаҳатлашув асосида тайёрланган ушбу ҳисобот бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ва демократияни илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқининг фаолияти ҳақида қисқача маълумот беради. Ҳисобот тематик характерга эга ва алоҳида мамлакатларда ЕИ ҳаракатларининг аниқ мисолларини ўз ичига олади.

Европа Иттифоқининг 2019 йил учун инсон ҳуқуқлари ва демократия тўғрисидаги йиллик ҳисоботи Европа Кенгаши томонидан 2020 йил 15 июнда қабул қилинган. Ҳар йили ТСЕХ (Ташқи Сиёсат бўйича Европа хизмати) томонидан тайёрланган ва аъзо давлатлар билан маслаҳатлашув асосида тайёрланган ушбу ҳисобот бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ва демократияни илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича Европа Иттифоқининг фаолияти ҳақида қисқача маълумот беради. Ҳисобот тематик характерга эга ва алоҳида мамлакатларда ЕИ ҳаракатларининг аниқ мисолларини ўз ичига олади.

                                         ЎЗБЕКИСТОН:

1. Инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳолатига умумий шарҳ:

2016 йилдан бери Президент Мирзиёев Ўзбекистон жамиятини босқичма-босқич либераллаштириш ва уни демократлаштиришга қаратилган ислоҳотларни, шу жумладан сиёсий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Ушбу йўналишда кейинги ютуқларга 2019 йилда эришилди, бу 22 декабрда бўлиб ўтган парламент сайловларида якунланди, бу эса ўз навбатида, Президентнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган интилишларидан далолат беради. Олдинги сайловларга нисбатан сезиларли ўзгаришлар юз берган бўлса-да, оппозиция томонидан мустақил номзодларнинг йўқлиги ва сайлов кунидаги баъзи жиддий қоидабузарликлар туфайли сайловларга бўлган ишончга жиддий равишда путур етказилди.

2019 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш борасида жиддий ютуқларга эришилди, аммо жиддий муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ҳанузгача шубҳада, дея таъкидлади 2019 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган судялар ва юристларнинг мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси. Жиноий адлия тизимида баъзи муҳим воқеалар, жумладан, Жаслиқдаги машҳур қамоқхона ёпилган. Расмий хокимиятнинг баъзи бир мақсадли чораларига қарамай, маҳбусларга қийноқ ва ноинсоний муносабатда бўлиш тўғрисида хабарлар бўлган. 2019 йил охирида ЕИ томонидан кўрсатилган, аҳволи ташвишга солувчи бир маҳбус ханузгача қамоқда қолган.

2019 йилда пахта терими мажбурий меҳнатга қарши кураш масаласига боғланган ҳолда муваффақиятли ўтди деб ҳисоблаган. Қоидабузарликлар тўғрисида хабар бериш тизими 3000 га яқин ҳисоботларни олиб, янада кўпроқ ишончга эга бўлди, натижада 200 дан ортиқ интизомий чоралар кўрилди.

Европа Иттифоқи делегацияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг элчихоналари 2019 йилда ЛГБТИ ҳамжамиятига нисбатан камситиш ва унга қарши ҳаракатлар тўғрисида хабарларни олишда давом этдилар.

Ўзбекистон расмийлари мамлакатга ташриф буюрган халқаро ННТлар билан конструктив ҳамкорлик қилсалар ҳам, 2019 йилда мустақил ННТларни рўйхатдан ўтказиш қийин кечди ва халқаро ННТлар умуман олганда маҳаллий даражада рўйхатдан ўтолмади. Янги гуруҳларни рўйхатдан ўтказиш ёки янги жойларда рўйхатдан ўтиш мураккаб ва ноаниқ жараён бўлиб қолди.

2019 йилда қувончли воқеалардан бири сифатида ҳукуматнинг можароли зоналардан чет эллик жангариларнинг оила аъзоларини ватанига қайтариш бўйича олиб борган иши ҳисобланади.

2019 йилда сўз эркинлиги соҳасида олға силжиш бўлди. Яқинда тузилган Ахборот ва оммавий ахборот воситалари агентлиги тўғридан-тўғри президентга ҳисобот бериб, турли давлат органларида қийинчиликларга дуч келган журналистларга ёрдам берди. 2019 йилда Ўзбекистон "Чегарасиз медиа" таснифига кўра "қора зона" дан чиқди.

Парламент аёллар учун никоҳ ёшини 17 дан 18 ёшгача ошириш тўғрисида қонун қабул қилди ва мажбурий никоҳ учун жазоларни кучайтирди. 2019 йилда Ўзбекистон ЮНИСЕФ билан болаларни психологик реабилитацияси ва вояга етмаганларни сақлаш жойларида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича иш олиб борди. Болалар масалалари бўйича Омбудсман лавозими жорий этилди.

 

2. ЕИ ҳаракатлари - фаолиятнинг асосий йўналишлари:

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 2019 йилдаги асосий фаолияти фуқаролик жамияти учун тартибга солинадиган муҳит, ҳуқуқ ҳимоячиларига ўз фаолиятини амалга ошириш имкониятлари, шунингдек маҳбуслар билан муомала қилиш ва қамоқда сақлаш пайтида қийноқларнинг олдини олиш.

2019 йил давомида эришилган яхшиланишларни тан олган ва олқишлаган ҳолда, ЕИ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотирда қолмоқда. Қонунлар ва маҳаллий қарорларни амалга ошириш учун ҳал қилиниши керак бўлган жиддий муаммолар ва маҳаллий даражада ижро этилишига халақит берадиган қарама-қарши босим мавжуд.

ЕИ вазиятни кузатишда давом этади ва тегишли ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатларига ёрдам беришга тайёр.

3. ЕИнинг икки томонлама сиёсий ҳамкорлиги:

Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларини барча даражаларда, шу жумладан, Президент Тускнинг 2019 йил май ойида Тошкентга ташрифи чоғида, шунингдек ҳар йили расмий равишда Брюсселда бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари бўйича учрашувларида (юқори даражадаги учрашувларда) Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларини кўтаришда давом этди. 2019 йил июн), Ҳамкорлик қўмитаси (2019 йил октябр ойида Тошкентда бўлиб ўтди) ва Ҳамкорлик Кенгаши (2019 йил ноябр ойида Брюсселда бўлиб ўтди).

Европа Иттифоқи делегацияси расмий ва норасмий алоқалар давомида ушбу масалаларни мунтазам равишда Ўзбекистон расмийлари билан муҳокама қилиб келади. ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларда инсон ҳуқуқлари ва демократия масалалари муҳим ўрин эгаллади. 2019 йил давомида музокараларнинг тўртта расмий раундлари бўлиб ўтди. Йил давомида Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаол ҳамкорлик қилди.

 

4. Европа Иттифоқининг молиявий иштироки:

Европа Иттифоқи Тараққиёт бўйича ҳамкорлик воситаси (ТҲВ) ва Европа демократия ва инсон ҳуқуқлари воситаси (ЕДИҲВ) орқали молиялаштирилган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашда давом этди.

ЕИнинг умумий миқдори 1.78 миллион Еврога тенг ажратган маблағи  ЕДИҲВ томонидан молиялаштириладиган иккита лойиҳа ва фуқаролик жамияти ташкилотлари / маҳаллий иштирокчиларга қаратилган учта лойиҳани қамраб олган. Улар фуқаролик жамиятининг инсон ҳуқуқлари, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш соҳасидаги салоҳиятини кучайтиришга, заиф гуруҳларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва рағбатлантиришга қаратилган.

5. Кўп томонлама контекст:

Ўзбекистон 2019 йилда БМТнинг Ирқий камситишни тугатиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистон ҳақида якуний мулоҳазаларини эълон қилди.

БМТнинг судяларнинг мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси 2019 йил сентябр ойида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг расмий вакиллари сентябр ойида Варшавада бўлиб ўтган ЕХҲТнинг инсон ўлчовларини ҳисобга олиш (ИЎҲО) йиғилишида ҳам фаол иштирок этдилар.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида пахта йиғим-терими мониторингини олиб боришда давом этди.

Editorial Sections: