Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Самарқанд шаҳридаги "Раҳмдиллик" марказига ташрифи

19.05.2021

Тошкент, 2021-йил 19-Май: Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Aдриан бошчилигида, бугун Самарқанддаги Раҳмдиллик марказига ташриф буюради, улар 2020 йилнинг январ ойидан 2021 йилнинг декабргача ACTED томонидан амалга оширилган «Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш» лойиҳасини молиялаштирадилар.

Тошкент, 2021-йил 19-Май: Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Aдриан бошчилигида, бугун Самарқанддаги Раҳмдиллик марказига ташриф буюради, улар 2020 йилнинг январ ойидан 2021 йилнинг декабргача ACTED томонидан амалга оширилган «Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш» лойиҳасини молиялаштирадилар.

Европа Иттифоқи делегацияси лойиҳанинг бенефициарлари билан учрашиш, уларнинг муваффақият ҳикояларини тинглаш ва Самарқанддаги хамкорларининг ишига яқиндан назар ташлаш имконига ега бўладилар Шунингдек, ташриф чоғида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги вакиллари янги Гендер Харакат Режасининг асосий устувор йўналишлари ва Ўзбекистонда гендер тенглигини оширишда фуқаролик жамиятининг роли ҳақидаги уларнинг қарашларини Раҳмдиллик ва ACTEDнинг Ўзбекистондаги филиали ходимлари билан муҳокама қиладилар.

2020 йилда ACTED томонидан «Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш» лойиҳаси бошланди, бу зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларни ҳимоя қилиш учун аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва аёлларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган. Лойиҳа Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги маҳаллий фуқаролик жамияти ташкилотларнинг салоҳиятига ҳисса қўшиб, уларга уйдаги зўравонликлардан зарар кўрган аёлларни янада яхшироқ қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда. Шундай қилиб, аёллар хавфсиз бошпана, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий маслаҳатлашувларни олиш ва реинтеграция дастурида иштирок етиш имкониятига ега бўлиб, улар ўзларининг уй ва оилаларида молиявий мустақилликка эришишларига ва бизнесни бошлашларига ёрдам беради.

КОВИД чекловларига қарамай, 2020 йилда Раҳмдиллик ва бошқа хамкорлари Европа Иттифоқи ва ACTED кўмаги билан жами 1620 тиббий, психологик ва ҳуқуқий маслаҳат ва 200 дан ортиқ бизнес консултациялар ўтказилди. 2021да реинтеграция дастуридан 125 дан ортиқ аёл фойда кўради, бизнес режа ёзиш ва оила бюджетини режалаштириш, 20 аёл ўз бизнесини бошлаш учун 2,500€ кичик грантларини қўлга киритадилар.

Ушбу лойиҳа 2018-2019-да амалга оширилган болиб, бошқа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳадан келиб чиқган, 926 аёлга зўравонлик қурбонлари Рахмдиллик ва Ойдин Нур марказларида уй-жой ва тиббий ёрдам кўрсатилган, 4611 ҳуқуқий, психологик, ижтимоий ва тиббий консултациялар берилган, 50 аёлга 500 дан 10,000, жами €60,000-га қадар бўлган грантлар берилган.

Тренинг ҳақида қўшимча маълумот олиш учун:

Исми фамилияси: Гулноза Ахмедова, «Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш» лойиҳа менежери.

Teлефон рақами: + 998 (97) 412-04-50 Email манзили: gulnoza.akhmedova@acted.org

___

«Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш» лойиҳаси - ACTED, Фуқаролик Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш маркази (ФТҚМ), Бухородаги Ойдин Нур, Самарқанддаги Раҳмдиллик, Фарғона шаҳридаги Меҳржон ва Тошкентдаги Меҳр Козда ННТлари билан ҳамкорлигда амалга оширилиб келмоқда.

Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан EIDHR дастури доирасида амалга оширилади.

ACTED халқаро нодавлат ташкилот бўлиб, 1993 йилда ташкил топган ва бош қароргоҳи Парижда (Франтсия) жойлашган бўлиб, дунёнинг 37 давлатида жойлашган ваколатхоналари мавжуд. АCТЕД фавқулодда ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ва одамларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатишга ва шу билан бирга барқарор тараққиёт учун узоқ муддатли имкониятларни яратишга ва одамларнинг имкониятларини қондиришга содиқдир. АCТЕД 1999 йилдан бери Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, шу кунгача мамлакатдаги энг фаол халқаро нодавлат ташкилотлардан бири бўлиб қолмоқда.

Самарқанд вилоятидаги  «Рахмдиллик» жамияти – 2000 йилда ташкил этилган ва Самарқанд вилоятида ҳаракат қиладиган маҳаллий фуқаролик жамияти ташкилоти. «Рахмдиллик» жамияти оғир вазиятларда аёллар ва уларнинг фарзандларига вақтинчалик бошпана, психологик ва тиббий кўмак хамда юридик ёрдамни киритган ҳолда мажмуавий ижтимоий ҳимоялаш хизматларини тақдим этади.  Жамият аёллар ва уларнинг болалари учун таълимий тадбирларни ҳам таклиф қилади ҳамда ногиронлиги бўлган болалар ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари каби нохуш ҳолатдаги гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоялайди.