Delegation of the European Union to the Kyrgyz Republic

Европа Иттифоқининг чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури томонидан лойиҳанинг 9-даврининг якунловчи анжуманини ўтказилмоқда

15/09/2020 - 12:50
News

Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА) ўзининг тўққизинчи даври сўнгида беш йиллик фаолияти натижаларини баҳолаш мақсадида якунловчи анжуман ўтказмоқда. Онлайн тарзда ўтказилган минтақавий бошқарув гуруҳи йиғилиши ва якунловчи анжуманда Марказий Осиёнинг чегараларни бошқариш бўйича маҳаллий муассасалари вакиллари, БОМКА дастурини амалга ошириш Консорциуми, Европа Иттифоқи ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналарининг 100дан ортиқ юқори даражали вакиллари иштирок этдилар. Якунловчи анжуман давомида БОМКА томонидан Марказий Осиё минтақасида чегараларни бошқариш тизимини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган лойиҳа натижалари ва инструментлари, миграцияни бошқариш тартиблари ва савдо жараёнларини соддалаштириш юзасидан чора-тадбирлар тақдим этилди.

БОМКА дастурининг Марказий Осиёдаги дастлабки тадбирлари 2003 йилдан ўтказила бошланган ва шундан буён дастур чегараларни комплекс бошқариш концепциясини татбиқ этиш орқали, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари чегара назорати амалиётини халқаро ва Европа Иттифоқи стандартларига яқинлаштиришга кўмаклашган ҳолда чегарадаги назорат қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида ижобий ўрин тутиб келмоқда. Европа Иттифоқи БОМКА дастурининг 2003-2020 йиллар давридаги фаолияти учун 40,1 млн евро миқдорида маблағ ажратган бўлиб, шундан 6,6 млн евро миқдоридаги маблағ дастурнинг 9-даврини (2015-2020 йиллар) амалга ошириш учун сарф қилинди.

Анжуманни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили элчи Петер Буриан жаноблари очиб берди. У минтақадаги давлатлар ҳукуматлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишларга юқори баҳо берар экан: «Трансчегаравий жиноятчиликка қарши курашда чегараларни самарали бошқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш Марказий Осиё давлатлари билан бир қаторда Европа Иттифоқининг манфаатларини ҳам ифодалайди», – дея келгусидаги мулоқот ва шерикликнинг барқарорликни таъминлашдаги юксак аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди. Латвия Давлат чегара хизмати, Рига Техника университети ва Литва Молия вазирлиги Божхона бошқаруви томонидан қатнашган асосий маърузачилар имкониятларни ошириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, ўзаро «ноу-хау» билим ва тажриба алмашиш, инновациялар, методологиялар, шунингдек, БОМКА-9 дастури доирасида ишлаб чиқилган ишчи ва ўқув инструментлари тўғрисида сўз юритдилар. Марказий Осиё давлатларининг ташқи ва ички ишлар вазирликлари, чегара, божхона, миграция ва ветеринария ва фитосанитария хизматлари делегатлари лойиҳа натижаларини миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар потенциалини ошириш, норматив-ҳуқуқий инструментлар, чегара назорати тартиблари, хатарларни бошқариш тизимлари ва бошқа кўплаб соҳаларни такомиллаштиришга татбиқ этиш юзасидан амалга оширган чора-тадбир натижалари ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар. 

Европа Иттифоқи келгусида ҳам Марказий Осиёнинг беш давлати билан дастурнинг навбатдаги – Афғонистон Ислом Республикасини ҳам қамраб олувчи 10-даври доирасида муваффақиятли ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди. Марказий Осиё ва Афғонистонда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш бўйича келгуси дастур Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг янги Стратегияси тамойилларини тўлиқ ҳисобга олади, бунда минтақавий ҳамкорлик ўрнатиш саъй-ҳаракатлари, хусусан, Афғонистонга ҳам татбиқ этилади ва бу орқали нафақат хавфсизлик масалалари ҳал этилади, балки трансчегаравий савдо имкониятлари ҳам ривожлантирилади. Шу мақсадда Европа Иттифоқи 2020-2025 йилларда дастурни амалга ошириш даври учун 21,75 млн евро миқдорида маблағ ажратган.

Қўшимча маълумот учун www.bomca-eu.org сайтига киринг ёки bomca@icmpd.org га мурожаат қилинг.

Editorial Sections: