Delegation of the European Union to Kazakhstan

Хивада шаҳарни ривожлантириш бўйича туристик режа илаб чиқиш муҳокамаси бўлиб ўтди

18/02/2020 - 19:26
News stories

11-12 феврал куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқи ҳамда Хива шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида барқарор туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича икки кунлик семинар ташкил этди.

11-12 феврал куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқи ҳамда Хива шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида барқарор туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича икки кунлик семинар ташкил этди.

Семинарни ўтказиш учун бутунжаҳон мероси ва барқарор туризм бўйича ЮНЕСКО Дастурлари лойиҳасининг етакчи ходимижаноб Питер Дербин ва барқарор туризм соҳасида халқаро эксперт жаноб Крис Сик таклиф этилган.

Мазкур семинар туризм бўйича давлат ва хусусий секторнинг маҳаллий вакилларига энг муҳим жиҳатларни тўғри аниқлаб олиш ва туризмни бошқариш бўйича мақсадли режа тузишда кўмаклашишга қаратилган.

Семинар иштирокчилари шаҳарда барқарор туризмнинг инклюзив саноатини ривожлантириш ва маданий меросни асраш, хусусан, Бутунжаҳон мероси саналган Ичан-Қалъа обектини сақлашда зарур бўладиган инвестициялар ва ҳаракатлар механизмини аниқлаб олишди.

Мазкур семинар ЮНЕСКОнинг “Афғонистон, Ўрта Осиё ва Эрон - Буюк Ипак йўли, Европадан ва Европага олиб борувчи йўлакларнинг умумий мероси” лойиҳасининг бир қисми бўлиб, у 2018 йил октябр ойида Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан бошланган.

Узоқ муддатли истиқболда, лойиҳа маданиятнинг барқарор ривожланишга қўшадиган хиссасини оширади, хусусан, меросга асасланган туризмни ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ҳамда юқори сифатли хизматлар ва ташриф буюрувчиларга ижобий сайёҳлик тажрибасини тақдим этишида кўмаклашади.

#EU4UZ #EU4CulturalHeritage

Editorial Sections: